Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси хабар беришича, Бухоро вилоятида қора чой ниқобида 705,5 минг қути контрабанда сигарета ўтказмоқчи бўлишган.
Туркманистондан «Хўжадавлат» бекатига келган юк поезди контейнерини текшириш пайтида божхона ходимлари шубҳали юкни аниқладилар. Ҳужжатларга кўра, контейнерда 16 тонна қора чой ташилаётган эди. Юк Ўзбекистон орқали транзит ўтиши керак эди.
Контейнерда чой ўрнига ҳеч қандай акциз маркасисиз 700 минг қути сигарета борлиги маълум бўлди. Тамаки маҳсулотларининг тахминий қиймати 17 миллиард сўмни ташкил этди. Божхоначилар юкни мусодара қилиб, унинг келиб чиқишини текширишга киришдилар.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 1-центябрдан бошлаб ташувчилар тамаки маҳсулотларини транзит қилишда акциз тўловлари, ҚҚС ва божхона йиғимлари миқдорида гаров топширишлари шарт бўлади. Юк Ўзбекистон ҳудудидан чиқиб кетгач, гаров пули қайтарилади. Ушбу чора тамаки маҳсулотларининг қора бозорини қисқартириш ва уларнинг транзит ниқобида Ўзбекистонга импорт қилинишининг олдини олишга қаратилган.