Mavzuga oid materiallar: контрабанда

Қозоғистондан Ўзбекистонга тирик питон-альбиносни олиб ўтишга уринишди — видео

O‘zbekiston

Қозоғистон чегарасидаги назоратдан ўтказиш пунктида уч метрли йўлбарссимон альбинос бўғма илонини Ўзбекистонга олиб ўтмоқчи бўлган эркак қўлга олинди. Йўлбарссимон албинос бўғма илони Халқаро Қизил китобга киритилган, жанубий ва жануби-шарқий Осиёда яшайди.

Туркманистондан Ўзбекистонга чой ниқобида контрабанда сигаретлар ўтказмоқчи бўлишди

O‘zbekiston

Божхона ходимлари Туркманистондан «Хўжадавлат» бекатига келган юк поезди контейнерини текшириш чоғида 700 мингдан ортиқ акциз маркасисиз сигарет қутисини аниқладилар. Тамаки маҳсулотларининг тахминий қиймати 17 миллиард сўмни ташкил этди. Божхоначилар юкни мусодара қилиб, унинг келиб чиқишини текширишга киришди.

Тошкент аэропортида божхона ходимлари кучли таъсир қилувчи моддалар солинган 10 мингга яқин қаҳва қадоғини мусодара қилди

O‘zbekiston

Тошкент аэропортида божхона ходимлари йўловчилардан кучли таъсир қилувчи модда — сибутраминнинг 10 мингга яқин қадоғини олиб қўйди. Моддани Ўзбекистонга Истанбулдан қаҳва ниқоби остида олиб киришга уринган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Тошкент вилоятида контрабанда электрон сигареталарни сотаётган шахслар қўлга олинди

O‘zbekiston

Тошкент вилоятида контрабанда йўли билан келтирилган электрон сигаретларни сотишда гумон қилинган икки киши ушланди. Улар 2 мингдан ортиқ донани 43 млн сўмга сотмоқчи бўлган.

Тошкент вилоятида Украина ва Озарбайжон фуқаролари нарколаборатория ташкил қилгани аниқланди

O‘zbekiston

ДХХ ходимлари Тошкент шаҳри ва вилоятида тезкор тадбирлар ўтказди. Юқори Чирчиқ туманидаги хонадонда 411 гр «Альфа-ПВП» синтетик гиёҳвандлик воситаси, 7 кг.га яқин ярим тайёр наркотик моддалар ҳамда 237 кг прекурсорлар борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. Пойтахтнинг Сергели ва Юнусобод туманларида ҳам гиёҳванд моддаларни сотишда гумон қилинган шахслар қўлга олинди.

ДХХ Россиядан контрабанда йўли билан олиб келинган 3 дона «Макаров» тўппончаси савдосини тўхтатди

O‘zbekiston

ДХХ ходимлари ҳарбий қурол сотиш билан шуғулланган бухоролик фуқароларни қўлга олди. Хонадонни кўздан кечириш чоғида уйнинг томига яшириб қўйилган 3 дона «Макаров» русумли тўппонча, 21 дона гильза, 1 дона «ТТ» русумли тўппонча ва 5 дона патрон, шунингдек, 1 дона товушни пасайтирувчи қурилма аниқланган. Ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.