метрополитен 2025 йилда эскирган вентиляция тизимини янгилаш учун 10 та туннель вентиляторларини сотиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда метрополитен режими хизмати бошлиғи ўринбосари Абдутоҳир Абдуқодиров маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ёзда метро бекатларида шамоллатиш тизимининг ишлаши юзасидан йўловчилардан кўплаб шикоятлар келиб тушмоқда.
«Айрим йирик станцияларда вентиляция тизими янгиланди. 2025 йилда яна 10 та шундай катта вентиляторни модернизация қилиш, аниқроғи, сотиб олиш режалаштирилган», — деди Абдуқодиров халқаро пресс-клубда бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Унинг таъкидлашича, Тошкент метрополитенини лойиҳалаштириш ўша давр иқлимини ҳисобга олган ҳолда 1972 йилда бошланган. Ўшанда ҳаво-томчи билан совитиш тизими ишга туширилган эди. Ҳозирги кунда барча метро бекатлари иккита катта вентилятор билан жиҳозланган. Шу билан бирга, баъзи йирик станцияларда вентиляция тизими аллақачон янгиланган, дея қўшимча қилди Абдуқодиров.