Ҳамкорлик истиқболлари: ҳаводан ичимлик суви
«Навоий» эркин иқтисодий зонасида иссиқ-қуруқ ҳудудларда ҳаводан ичимлик сувини ажратиб олиш бўйича дунёдаги биринчи қурилманинг синовлари муваффақиятли якунланди. Ҳаводан сув олишнинг янги технологияси барча зарур синовлардан ўтди ва фойдаланиш учун хавфсиз деб топилди.