Туркияда Ўзбекистон Давлат байроғи куни муносабати билан айрим меъморий иншоотлар ёритилди
Ўзбекистон Давлат байроғи куни шарафига Истанбулдаги Галата минораси ва Босфор устидаги кўприклар Ўзбекистон байроғи рангларига бўялди. Тадбир Ўзбекистоннинг Бош консулхонаси, Туркия вазирликлари ва Трабзондаги фахрий консул кўмагида уюштирилди.