18 ноябрь куни Ўзбекистон Давлат байроғи қабул қилинганининг 33 йиллигини нишонлаш доирасида Истанбулдаги тарихий Галата минораси соат 18:00 дан 23:59 гача Ўзбекистон байроғи ранглари билан безатилди. Тадбир Ўзбекистон Бош консулхонаси ва Туркия Маданият ва туризм вазирлиги ташаббуси билан ўтказилди.
Бундан ташқари, Европа ва Осиёни боғловчи «15 июль шаҳидлари» ва «Султон Меҳмет Фотиҳ» кўприклари 18 ноябрь соат 18:00 дан 19 ноябрь соат 06:00 гача Ўзбекистон байроғи ранглари билан ёритилди. Ушбу тадбирлар Туркия Транспорт ва инфратузилма вазирлиги ҳамда Ўзбекистоннинг Трабзондаги фахрий консули Содиқ Сойлу кўмагида амалга оширилди.
Туркиядаги диаспора вакиллари, жумладан, «Ўзбекистон маданияти, бирдамлиги ва ҳамкорлиги» жамияти раиси Чўқай Кочар, унинг асосчиси Темур Тошкент ва «Туркистон халқ жамияти» раиси Акбар Ясса ўзбек халқини байрам билан муборакбод этди.
Туркия расмийлари орасида транспорт вазири Абдулқодир Уралоглу, Диаспора ва чет элдаги ватандошлар ишлари бўйича бошқарма бошлиғи Абдулла Эрен ва бошқа ҳукумат вакиллари табрик йўллашди.