Икки ўзбекистонлик Forbes Middle Eastʼнинг 30 Under 30 рўйхатига кирди
Forbes Middle East нашри ўзбекистонлик Алишер Акбаров ва Амал Абдуллаевни 30 Under 30 рейтингига киритди. Акбаров ва Абдуллаев кичик ва ўрта бизнес учун тўлов ечимлари ҳамда кредитлар таклиф этувчи Comfi B2B тизимининг ҳаммуассисларидир.