Тошкент вилоятида юк машинаси кўприкни қулатди
Юк машинаси ҳайдовчиси Тошкент вилояти Пискент туманидаги кўприкдан ўтиб кетаётган эди. Кўприкнинг қозиқлари транспорт воситасининг оғирлигига бардош бера олмади ва конструкция бузилди. Ҳодиса содир бўлган пайтда одамлар йўқ эди, ҳайдовчи эса тан жароҳати олмаган.