
Тошкентда ноткоин сотгани учун талаба 10 суткага қамалди
7 июнь куни Тошкент суди Telegram мессенжери орқали ноткоин криптовалютасини сотган Термиз давлат университети битирувчисини айбдор деб топди. Айбланувчи ўз айбига тўлиқ иқрор бўлди ва 10 суткага қамоқ жазосига ҳукм қилинди.