Шакар ўрнини нима билан алмаштириш мумкин?
Шакарга қарамлик одамларда одатда болаликдан ривожланади. Болаларни конфет билан жим қилишади, байрамларда ширин совғалар, ёзда эса ҳар куни музқаймоқ олиб беришади. Инсонлар катта бўлади, лекин хатти-ҳаракатлари ўзгармайди. Фақат энди стресс шоколад билан, зерикиш эса торт билан енгиб ўтилади. Ва шакардан воз кечиш жуда қийин, бу бошқа қарамликларга ўхшайди. Эҳтимол, бу тўғри овқатланиш учун кўприк бўлиши мумкинми? Психологик нуқтаи назардан бу осонроқ бўлади ва жисмоний саломатлик учун сезиларли даражада фойда келтиради.