
Ўзбекистонда давлат компаниялари учун валюта операцияларини амалга ошириш тартиби қатъийлаштирилди
Ўзбекистон ҳукумати давлат компаниялари учун валюта операцияларини амалга ошириш тартибини қаттиқлаштирди. Энди улар хорижий валютадаги операцияларни фақат асосий ҳисоб очилган банклар орқали амалга оширишлари мумкин.