Вокзалларда чипта сотиб олиш учун терминаллар ўрнатила бошланди
Марказий вокзалда махсус автоматлаштирилган терминал ўрнатилди, унинг ёрдамида чипталарни ўзингиз харид қилишингиз мумкин. Терминал электрон чиптани веб-сайт ёки илова орқали харид қилиш тамойили асосида ишлайди, бироқ бир қатор афзалликларга эга.