ОАВ: Тошкентда депутат Нуриддин Зайнитдинов педофилияда айбланиб ҳибсга олинди
Ижтимоий тармоқларда ЎзЛиДеп депутати Нуриддин Зайнитдинов 14 ёшли ўсмирни зўрлаганликда айбланиб, ҳибсда сақланаётгани ҳақида маълумот тарқалди. Унинг ҳибсга олиниши сабаблари ҳозирча номаълум. Аввалроқ Нуриддин Зайнитдинов унга қарши «провокация» ва босим уюштирилаётганини бир неча бор таъкидлаган эди.