Бухорода фуқаро тасодифан ўзинининг кўкрак қисмига ўқ узиб, вафот этди

Бухоро давлат университети талабалар турар жойининг қозонхонасида таъмирлаш ишларини олиб бораётган ходим тасодифан пневматик қуролдан ўзининг кўкрак қисмига ўқ узди.

Бухорода фуқаро тасодифан ўзинининг кўкрак қисмига ўқ узиб, вафот этди

Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Маълумотларга кўра, 10 январь куни соат 16:20 да Бухоро давлат университети ётоқхонаси яқинида ўз машинасида ўтирган 32 ёшли фуқаро Х.М. қуролни олиб, ўйнай бошлаган, шундан сўнг у беихтиёр тепкини босиб, ўзининг кўкрак қисмига ўқ узган.

Жабрланувчи машинадан тушиб, ётоқхонанинг биринчи қаватида жойлашган тез тиббий ёрдам пунктига етиб борган. Аммо шифокорлар томонидан кўрсатилган биринчи ёрдамга қарамай, у кучли қон кетишидан вафот этган.

Қайд этилишича, айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилиб, суд-тиббий экспертиза тайинланган. Ҳуқуқ-тартибот идорасининг қўшимча қилишича, вафот этган фуқаронинг пневматик қурол олиб юриши қонунийлиги масаласи ўрганилмоқда.

Бўлишиш
Юбориш
Твит ёзиш