Туризм қўмитаси раисига ўринбосар тайинланди
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси раҳбарига ўринбосар тайинланди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 январдаги 21-сон қарори билан Сардор Мухторович Ниёзов Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси раҳбарининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов хабар берди.