Ўзбекистон Қирғизистондан 6 млрд куб метр сув олди

O‘zbekiston

2024 йил январь ойидан Ўзбекистон Қирғизистондан олти миллиард куб метр сув олди. Сув Ўзбекистонга Норин, Сўх, Оқбўйра дарёлари ва мелиоратив каналлар орқали кириб келган.

2024 йил январь ойидан Ўзбекистон Қирғизистондан олти миллиард куб метр сув олди, деди Қирғизистон сув ресурслари, қишлоқ хўжалиги ва саноат вазири ўринбосари Алмазбек Сокеев.

Сув Ўзбекистонга Норин, Сўх, Оқбўйра дарёлари ва мелиоратив каналлар орқали кириб келган.

Худди шу даврда Қозоғистон Қирғизистондан 558 миллион куб метр сув олди. Бу ҳажмнинг тўртдан уч қисми Талас вилоятидаги Киров сув омборидан олинган.

Марказий Осиё дарёлари ҳавзаларидан сув олиш давлатлараро келишувлар билан тартибга солинади.

2024 йилнинг баҳорида Ўзбекистон ва Қозоғистон трансчегаравий сув ҳисоблагичларини ўрнатишга келишиб олди.

Mavzuga oid materiallar