«Ҳизбуллоҳ»га янги раҳбар тайинлангани эълон қилинди

Dunyo

Ливаннинг «Ҳизбуллоҳ» террористик гуруҳи янги раҳбарни сайлади. Наим Қосим 2024 йил сентябрида ўлдирилган Ҳасан Насруллоҳнинг ўрнини эгаллади.

Наим Қосим | Фото: AP

Ливаннинг «Ҳизбуллоҳ» террористик ҳарбийлаштирилган тузилмаси Наим Қосимни янги раҳбар сифатида таништирди. У бу лавозимда бир ой олдин вафот этган Ҳасан Насруллоҳ ўрнини эгаллайди, деб хабар бермоқда Associated Press.

Наим Қосим — таниқли шиа диний арбоби ва сиёсатчиси, узоқ вақт Насруллоҳнинг ўринбосари бўлган. У «Ҳизбуллоҳ» мафкурасининг содиқ издоши ҳисобланади ва экспертларнинг фикрига кўра, ўзидан олдинги сиёсатнинг давомчиси ҳисобланади.

«Биз узил-кесил ғалабага эришилмагунча Ҳасан Насруллоҳ томонидан белгиланган йўлдан боришга ваъда берамиз», — дея таъкидлади гуруҳ вакиллари.

Эслатиб ўтамиз, 4 октябрга ўтар кечаси Байрутда Исроил ҳарбийлари томонидан уюштирилган ҳаво ҳужуми оқибатида ОАВ хабарларига кўра, «Ҳизбуллоҳ»ни ўттиз йилдан ортиқ бошқарган Ҳасан Насруллоҳнинг вориси бўлиши керак бўлган Ҳошим Сафий ад-Дин ҳалок бўлганди.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.