«Шўрбозор» маҳалласида яшовчи аҳоли «Очиқ бюджет»даги ғалабадан сўнг ётқизилган янги асфальтни акс эттирувчи видеони тасвирга олди. Фуқаролар 3,3 км асфальт ётқизиш учун маблағ ютиб олган.
Бироқ видеода кўриб турганингиздек, асфальтнинг қалинлиги тахминан 1-2 см ва уни осонгина ажратиб олиш мумкин.
Йўл ҳолати ҳар доимгидек ёмон. Улар бизнинг устимиздан куляпти, — деб таъкидлаган видеомурожаат муаллифлари.
