Сурхондарёда Nexia йўл четига ағдарилиб кетди: 20 ёшли қиз ҳалок бўлган

O‘zbekiston

Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида 30 январь куни Nexia-3 русумли машинани маст ҳолатда бошқарган ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, йўлдан чиқиб кетиб, ағдарилиб кетган.

Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, 30 январь куни соат 16:45 атрофида «Гулбаҳор» МФЙдан ўтувчи 4П 99-автомобиль йўлининг 25-километрида Nexia-3 иштирокида ЙТҲ содир бўлган.

Маълум бўлишича, 1989 йилда туғилган ҳайдовчи маст ҳолатда бўлган ва натижада тезликни ошириб, йўлдан чиқиб кетган.

Қайд этилишича, 2003 йилда туғилган фуқаро воқеа жойида вафот этган.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.