Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов Взгляд.uzʼга маълум қилди.
Воқеа 31 январь куни соат 20:30 да «Шўрчи» ва «Эльбаён» вокзаллари ўртасидаги қўриқланмаган темир йўл кесишмасида содир бўлган. Сариосиё–Тошкент йўналишидаги йўловчи поезди ушбу темир йўл кесишмасидан ўтаётган автомобилга бориб урилган ва фавқулодда тўхтаган.
Оқибатда автомашина ҳайдовчиси 35 ёшли Б.Н. ва унинг икки ёшли ўғли турли тан жароҳатлари билан Шурчинский марказий шифохонасига ётқизилган.
Ҳайдовчининг онаси 64 ёшли З.Х., 29 ёшли рафиқаси С.Ш. ва уч нафар вояга этмаган фарзандлари – қизи 12 ёшли М.М., ўғли 9 ёшли М.М. ва 5 ёшли қизи М.М. воқеа жойида вафот этган.
