Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ижтимоий тармоқларда Макка ва Мадина шаҳарларига умра учун етиб келган ўзбекистонлик зиёратчилар ватанига қайтишда қийинчиликларга дуч келгани ҳақида маълумотлар тарқалган эди. Ҳамма нарсага тажрибасиз туроператорлар ва Панорама Аирwайс авиакомпанияси айбдор экани айтилмоқда.
Ўзбекистон Транспорт прокуратураси юртдошларимизни умра сафаридан қайтариш чораларини кўрмаган ва бошқа жиддий қонунбузарликларга йўл қўйган хусусий авиакомпания мансабдор шахсларига нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жиноят иши доирасида 1 нафар шахсга нисбатан «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланилди.
Одил судловга тўсқинлик қилмаслик учун иш бўйича қўшимча тафсилотлар сир тутилмоқда.
