Ўзбекистон АҚШдан пахта сотиб олади
«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасида Американинг Cotton Council International компанияси вакили билан учрашув бўлиб ўтди. Музокараларда Америка пахтасининг афзалликлари, пахта толаси импортини ташкил этиш ва уни молиялаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Пахта толаси ва ундан тайёрланган маҳсулотларни жаҳон бозорига олиб чиқувчи Cotton Council International эндиликда Ўзбекистон билан фаол ҳамкорлик қилади.
Дунёнинг 20 дан ортиқ давлатида ваколатхоналарига эга ва 50 дан ортиқ давлатга доимий равишда пахта толасини экспорт қилаётган ташкилот Ўзбекистонда ўз эшикларини очди.
Ўзбекистонда тўқимачилик саноатининг жадал ривожланиши билан пахта импортига эҳтиёж ортиб бормоқда.
Шу муносабат билан Cotton Council International Ўзбекистонда ваколатхонаси очилганини эълон қилди ва маҳаллий тўқимачилик корхоналари салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган қатор шартномалар тузишни режалаштирмоқда.
Шунингдек, Америка пахтаси ва уни етиштириш жараёнларини ўрганиш мақсадида АҚШга ташриф ташкил этиш ҳамда пахта маҳсулотларини юқори нархларда брендларга сотиш бўйича ўқув семинарлари ташкил этиш ҳам кун тартибидан ўрин олган.