HUMO Air Ўзбекистон бўйлаб парвозларни тўхтатади
Маҳаллий лоукостер HUMO Air авиакомпанияси яқин ва узоқ хориж йўналишларида халқаро рейслар яқинда бошланишини эълон қилди ва шу сабабли авиакомпанияни қайта режалаштириш ва қайта қуришга тайёргарлик кўриш жараёнини бошлади. Шу тариқа, 10 мартдан Ўзбекистон ичидаги ички авиақатновлар вақтинча тўхтатилади.
Икки ойлик парвозлар давомида лоукостер Ўзбекистон бўйлаб 100 мингдан ортиқ йўловчини ташиди. Авиакомпанияни Қозоғистон, БАА, Туркия, Хитой, Қатар ва Озарбайжон каби давлатларга халқаро рейсларни амалга оширишга тезкорлик билан тайёрлаш мақсадида 10 мартдан апрелгача HUMO Air Ўзбекистон ичидаги ички рейсларни вақтинча тўхтатади.
Компания чипталар учун пулни қайтариш бўйича батафсил кўрсатмаларни кейинроқ нашр этишга ваъда берди.
«Барча сотилган чипталар автоматик равишда бекор қилинади», — дея таъкидлади авиаташувчи матбуот хизмати.
Компания чипталар учун пулни қайтариш бўйича батафсил кўрсатмаларни кейинроқ нашр этишга ваъда берди.