Жабрланувчи вафот этган. Маълум қилинишича, можаронинг олдини олишга уринган гумонланувчининг онаси ҳам қўлидан жароҳат олган.
Жиноят ишлари бўйича Когон шаҳар суди бу иш бўйича ҳукм чиқарди, деди Олий суд матбуот хизмати раҳбари Азиз Абидов.
Суд эркакни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «д, г» бандлари (бошқа шахсларнинг ҳаёти учун хавфли бўлган усулда ўта шафқатсизлик билан қасддан одам ўлдириш) билан айбдор деб топиб, унга нисбатан жазо тайинлади. У 22 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
