Ўзбекистоннинг яна бир вилоятида совуқ сув нархи ошади

O‘zbekiston

Ҳудудлардан бирида совуқ сув учун янги тарифлар тасдиқланди. Янги тарифлар жорий йилнинг 1 апрелидан кучга киради.

Навоий вилоятида ичимлик суви таъминоти ва канализация хизматлари учун янги тарифлар тасдиқланди, деб хабар бермоқда «Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти матбуот хизмати.

Янги тарифлар жорий йилнинг 1 апрелидан кучга киради. Қуйида нархлар келтирилган:

Ичимлик суви учун:

  • аҳоли учун – 1 м3 – 2700 сўм;

  • бюджет ташкилотлари учун – 1 м3 – 6500 сўм;

  • улгуржи истеъмолчилар учун – 1 м3 – 8 000 сўм.


Канализация хизматлари учун:

  • аҳоли учун – 1 м3 – 1600 сўм;

  • бюджет ташкилотлари учун – 1 м3 – 4600 сўм;

  • улгуржи истеъмолчилар учун – 1 м3 – 6 000 сўм.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.