Кишанланган бола ҳарбий спорт мактаби ўқувчиси бўлган — Болалар омбудсмани
Ўзбекистондаги Болалар ҳуқуқлари бўйича вакил Сурайё Раҳмонова Самарқандда машинага кишанланган ва қулфланган ўғил бола тасвирланган видеога изоҳ берди. Президент ҳузуридаги Миллий ижтимоий ҳимоя агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева ўсмирга ҳозирда малакали психологлар томонидан зарур ёрдам кўрсатилаётганини айтди.
Болалар омбудсманининг маълум қилишича, жабрланувчи (2011 йилда туғилган) Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги «Қалқон-Жасорат» ҳарбий-спорт мактабининг 6-синф ўқувчиси. Унинг васийлари Ж.С. ва Э.М.лар мазкур мактаб ўқитувчиси Х.Ш.дан болани «ўзини тутиши оғирлиги учун» Самарқанд вилоятидаги Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига юборишни сўраган.
15 март куни мактаб ўқитувчиси уни «қочиб кетмаслиги учун» ноқонуний равишда машинага кишанлаб қўйган. Ўзбекистон «Эзгулик» инсон ҳуқуқлари жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташановнинг айтишича, болани собиқ ҳуқуқ-тартибот ходими занжирбанд қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ички ишлар бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 138-моддаси (ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Болалар омбудсманı болага тиббий, психологик ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилаётганини алоҳида таъкидлади.
Президент ҳузуридаги Миллий ижтимоий ҳимоя агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева ўсмирга ҳозирда малакали психологлар томонидан зарур ёрдам кўрсатилаётганини айтди.
Вазият агентлик томонидан назоратга олинди, у «ўсмирнинг тўлиқ реабилитация ва тикланишини таъминлайди, таълим олиши ва яшаши учун нормал шароитларни яратади», дея қўшимча қилди у.

«Боланинг хатти-ҳаракати қандай бўлишидан қатъи назар, унга нисбатан бундай ғайриинсоний ва ноқонуний чораларни қўллаш мутлақо мумкин эмас. Бу боланинг эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига зиддир», — дейди Сурайё Раҳмонова.
Президент ҳузуридаги Миллий ижтимоий ҳимоя агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева ўсмирга ҳозирда малакали психологлар томонидан зарур ёрдам кўрсатилаётганини айтди.
«Ҳодиса вояга етмаган болаларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳали етарли эмаслигини кўрсатди», — деди у.