«Ўзбекнефтгаз»нинг соф фойдаси икки баробардан кўпроққа камайди
2023 йилда «Ўзбекнефтгаз»нинг соф фойдаси 611,6 млрд сўмни ташкил этди, бу 2022 йилга нисбатан 52,6 фоизга кам. Охирги уч йилда даромад 5 бараварга камайган.
2023 йилда «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамиятининг соф фойдаси икки баравардан кўпроққа камайди, дея хабар бермоқда Spot.uz Kapital Depozit инвестицион компаниясига таяниб.
Қайд этилишича, ўтган йили акциядорлик жамиятининг соф фойдаси 611,6 млрд сўмни ташкил этди, бу 2022 йилга нисбатан 52,6%га камдир. Охирги 3−4 йил ичида компания фойдаси 5 баробарга камайди.
Нефть-газ компаниясининг активлари қарийб 90 трлн сўмга етди (олдинги йилга нисбатан 13,1%га ўсди), даромади эса 14,7 трлн сўмни (+11,2%) ташкил этди.
Маълумотларга кўра, молиявий кўрсаткичларнинг пасайиши капитал (48 трлн сўм), тақсимланмаган (5,7 трлн сўм) ва ялпи фойда (3,1 трлн сўм) да кузатилди.
«Ўзбекнефтгаз» дивиденд тўловларини сезиларли даражада оширди, унинг миқдори йил давомида икки бараварга — 2,5 трлн сўмгача кўпайди.
Узоқ муддатли банк кредитлари бироз қисқариб, 18 трлн сўмдан 17,6 трлн сўмгача камайган. Ўз навбатида, қисқа муддатли кредитлар уч бараварга — 746,8 млрд сўмдан 2,2 трлн сўмга ошди.