Қашқадарё вилоятида 185 та болалар боғчаси фойдаланишга топширилди
Қашқадарё вилоятида 3 ойда 185 та болалар боғчаси фойдаланишга топширилди. Таълим муассасаларида барча шарт-шароит яратилган, чет тили тўгараклари билан бир қаторда футбол, каратэ, расм чизиш тўгараклари ҳам ташкил этилган, деб хабар беради Мактабгача таълим агентлиги матбуот хизмати.
Қашқадарё вилоятида 3 ойда 185 та болалар боғчаси фойдаланишга топширилди, деб хабар берди Мактабгача таълим агентлиги матбуот хизмати.
Бошқарманинг таъкидлашича, бугунги кунда мактабгача таълим муассасаларида 9438 нафар бола қамраб олинган ва қамров даражаси 63% га етган.
Таълим муассасаларида болалар учун барча шароит яратилган, чет тили тўгараклари билан бир қаторда футбол, каратэ, ментал арифметика, хореография, расм чизиш тўгараклари, эпчиллик, бокс, бадиий гимнастика тўгараклари ташкил этилган.
«Ўқитувчилар кастинг асосида танлаб олиниб, етук таълим ихлосмандлари жалб этилмоқда. Бундан ташқари, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари имтиёзли таълим олишлари мумкин», — дейилади хабарда.