Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди 13 ёшли ўқувчини зўрламоқчи бўлган мусиқа ўқитувчисига ҳукм чиқарди, деб хабар қилди Тошкент шаҳар судлари матбуот хизмати.
Суд материалларига кўра, тошкентлик мусиқа ўқитувчиси ўша пайтда 12 ёшда бўлган ўқувчини ўз уйида дарс вақтида зўрламоқчи бўлган.
Nemolchi.uz лойиҳасининг хабар беришича, ўқитувчи вақти-вақти билан қизни ранжитган, ўпган, тегиниб, унга порнографик сайтлар, комикслар кўрсатиб, интим муносабатда бўлишни таклиф қилган.
Суд судланувчини Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисми билан айбдор деб топиб, унга 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланди.
