Ўзбекистон ҳудудлари учта экозонага бўлинади: 1 июндан автомобиллар учун стикерлар жорий этилади
Диагностик тестдан ўтгандан сўнг автотранспорт воситаларига электрон чиплар ва уларни «тоза», «ўрта» ва «зарарли» деб белгиловчи кодлари бўлган стикерлар бириктирилади. 1 июндан бошлаб автомобиллар экологик тоифаларига қараб босқичма-босқич «яшил», «сариқ» ва «қизил» стикерларни олади.
Ҳайдовчилар транспорт воситаларини атроф-муҳитга таъсирига қараб таснифлайдиган «яшил», «сариқ» ва «қизил» стикерларни бепул олишади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 мартдаги «Атмосфера ҳавосига транспорт воситаларининг салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги 166-сон қарорига асосан 2024 йил 1 июндан бошлаб «Экологик транспорт» ташаббуси босқичма-босқич амалга оширилади. Ушбу ташаббус барча тоифадаги транспорт воситаларидан атроф-муҳитга эмиссия стандартларига риоя этилишини назорат қилишга қаратилган.
Диагностик тестдан ўтгандан сўнг автотранспорт воситалари «яшил», «сариқ» ва «қизил» ранглар билан белгиланадиган «тоза», «ўрта» ва «зарарли» экологик тоифаларга ажратиб борилади.
Машиналар тегишли рангдаги стикер бўлсагина, маълум бир ҳудудда ҳаракатлана олади. Ушбу қоидаларни бузган ҳайдовчилар жарима тўлайди.
Барча диагностика текширувлари ва стикерлар бепул тақдим этилади.
Биринчи босқичда ушбу тизим Тошкент шаҳрида (2024-2026), иккинчи босқичда Нукус ва вилоятлар марказларида (2026-2028), учинчи босқичда эса қолган барча ҳудудларда (2028-2030) жорий этилади.
Қайд этилишича, экологик зоналарнинг чегаралари Экология вазирлигининг таклифларига биноан Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан белгиланади ва ўзгартирилади.
Экология вазирлигига етакчи хорижий мутахассислар ва экспертларни жалб қилган ҳолда инновацион технологиялар асосида реал вақт режимида барча экологик зоналардан маълумотларни жамлаган ҳолда Ўзбекистон атмосфера ҳавосининг динамик электрон экологик харитасини ишлаб чиқиш топширилди.
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, Ички ишлар ва Транспорт вазирликларига 1 июнга қадар янги ва амалдаги ахборот тизимларини интеграциялаш бўйича топшириқ берилди.
Экологик зоналарда транспортдан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик жорий этиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси 1 декабргача ишлаб чиқилиши керак.
Бундан ташқари, «зарарли» тоифадаги автомобилларни «тоза» тоифадаги автомобилларга алмаштиришда субсидиялар ажратиш тартибини жорий этиш режалаштирилмоқда. Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги бир ой муддатда мазкур ташаббусни молиялаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.