Ўзбек қишлоқларини ривожлантириш учун қарийб $300 млн ажратилади
Ўзбекистон Ислом тараққиёт банки (ИТБ) кўмагида қишлоқларни модернизация қилиш лойиҳасининг иккинчи босқичини амалга оширишга киришмоқда. Ушбу тадбирлар учун $293,5 млн ажратиш режалаштирилган.
Қарорга кўра, ушбу маблағнинг $260 млн ИТБ томонидан, $33,5 млн эса Ўзбекистон ҳукумати томонидан ажратилади.
Иккинчи босқич 2024 йилдан 2028 йилгача амалга оширилади. У Сурхондарё, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларининг 21 туманидаги 157 та маҳаллани қамраб олади.
Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантиришга $260 млн, маслаҳат хизматларига $15,9 млн, лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга 2,5 млн доллар ажратилади, $15 млн га яқин маблағ захирада бўлади.