Туман ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 11-даҳадаги «Чирой» поликлиникаси ҳудудида содир бўлган.
«Туман ҳокимлиги, ички ишлар ва экология бўлимлари мутасаддилари иштирокида дарахтларнинг ноқонуний кесиш ҳолатлари ўрганилмоқда», — дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, кейинроқ ҳокимлик ҳолат юзасидан маълумот беради.