Бухорода иш жойида маст ҳолатда бўлган мансабдор шахс лавозимидан озод этилди
Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси раҳбарининг иш жойида маст ҳолатда бўлгани акс этган видео тарқалди. Қурилиш вазирлиги унинг лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берди.
Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилояти Бухоро вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси раҳбари маст ҳолда синфдошларини туғилган куни муносабати билан бирга коньяк ичишга таклиф қилаётгани акс этган видео тарқалди.
Қурилиш вазирлиги матбуот хизмати ушбу видео 2023 йил 15 сентябрда суратга олинганини хабар қилди. Инспекторга бундай хатти-ҳаракат касбий этикага тўғри келмаслиги тушунтирилган.
«Шу муносабат билан у эгаллаб турган лавозимидан озод этилди», — дейилади хабарда.