Паркент туманида ҳоким лавозимидан озод этилиб, янги ҳоким тайинланди

O‘zbekiston

Тошкент вилояти Паркент тумани ҳокими Шоҳруҳ Шоаҳмедов лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Энергетика вазирлигида ишлаб келган Сардор Исоқулов тайинланди.

Шоҳруҳ Шоаҳмедов фаолиятида йўл қўйган камчиликлари туфайли ўз вазифасидан озод этилди. Паркент ҳокими лавозимидан озод этилгани ҳақида Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев халқ депутатлари Паркент туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида маълум қилди.

Туманга Сардор Исоқулов янги ҳоким этиб тайинланди. Бу лавозимга тайинлангунга қадар «Иссиқлик электр станциялари» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ишлаб чиқариш, маҳаллийлаштириш ва кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Сардор Исоқулов 1986 йилда Тошкент вилоятида туғилган. 2011 йилда Тошкент давлат техника университетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2006 йилда Марказий магистраль электр тармоқлари электр энергиясини узатишни ҳисоблаш бўлимида электромонтёр лавозимида бошлаган. Ўзбекистон Энергетика вазирлигида ҳам масъул лавозимларда ишлаган.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.