Тошкент вилоятида Lacetti ва Damas автомобиллари иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Damas иккинчи даражали йўлдан катта йўлга кираётганда Lacetti катта тезликда унга келиб урилган.
Тошкент вилоятида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди, оқибатда икки киши жароҳатланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборотт хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, ҳодиса 2 апрель куни соат таҳминан 05:45 да Қизилтоғ–Паркент–Янгибозор автомобиль йўлининг 60-километрида Damas русумли транспорт воситаси иккинчи даражали йўлдан чиқиб, асосий йўлга қўшилаётган вақтида асосий йўлдан ҳаракатланиб келаётган Lacetti билан тўқнашув содир этган.
Натижада иккала ҳайдовчи олган тан жароҳатлари натижасида туман марказий шифоҳонасига ёткизилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Паркент тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.