Буюк Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга ташриф буюради

O‘zbekiston

Буюк Британия ташқи ишлар вазири Марказий Осиё давлатлари, жумладан, Ўзбекистонга ташриф буюришни режалаштирмоқда. Вазирнинг Марказий Осиёга сафари Британия автомобиллари собиқ СССР давлатлари орқали Россияга экспорт қилинаётгани ҳақидаги хабарлар фонида содир бўлди.

Буюк Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Индепендент нашри хабар бермоқда.

Индепендент нашрининг ёзишича, вазирнинг Марказий Осиёга сафари собиқ СССР давлатлари орқали Россияга Британиянинг юқори тоифали автомобиллари экспорт қилинаётгани ҳақидаги хабарлар фонида содир бўлди. Украинада уруш бошланганидан кейин Россия Федерациясига автомобиль етказиб бериш тақиқланган эди.

Дэвид Кэмерон Тошкентда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан музокаралар ўтказиши ҳақида Буюк Британия элчихонаси матбуот хизмати «Газета.uz»га маълум қилди. Учрашувда минтақавий хавфсизлик, Буюк Британиянинг таълим, иқлим ўзгариши, ўзаро савдо ва бизнес алоқалари каби соҳаларда кенгроқ иштирок этиши каби «асосий масалалар бўйича яқин ҳамкорлик» муҳокама қилинади.

Девид Кемерон Марказий Осиёнинг барча бешта давлати ва Мўғулистонга расмий ташрифи доирасида Тошкентга ташриф буюради. Саёҳатдан кўзланган мақсад иқтисодий тараққиёт ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда минтақа давлатларининг мустақиллигини мустаҳкамлашдан иборат.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.