Қашқадарёда Damas ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойида 7 ёшли болани уриб кетди

O‘zbekiston

Шаҳрисабзда Damas пиёдалар ўтиш жойида 1-синф ўқувчисини уриб юборди. Ўқувчи касалхонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳайдовчи қўлга олинган.

Шаҳрисабзда (Қашқадарё вилояти) Damas ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойида 1-синф ўқувчисини уриб юборди, деб хабар берди вилоят мактабгача таълим ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати.

Бахтсиз ҳодиса 19 апрель куни соат 12:35 атрофида содир бўлган. Damas ҳайдовчиси катта тезликда ҳаракатланиб, уйи ёнидаги пиёдалар ўтиш жойида йўлни кесиб ўтаётган 1-синф ўқувчиси О.И.ни уриб юборган.

Бола тез ёрдам бўлимига олиб борилган. Унга кўрсатилган биринчи тиббий ёрдамга қарамай, вафот этди.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳайдовчи ушланган.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.