Аввалроқ Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида тарихий уйлардан бирида ёнғин чиққани ҳақида ёзган эдик. У ерда маҳаллий фаррош бўлиб ишлаган ўзбекистонлик уйнинг мўрига чиқиб, бир неча кишини ёнғиндан қутқариб қолган.
360tv хабарига кўра, Адмиралтейский тумани маъмурияти раҳбари Сергей Оверчук Олимжон Иброҳимовни тақдирлаган.
Сергей Оверчук унга миннатдорчилик ва расм совға қилди. Унинг сўзларига кўра, бу «ёш адмиралтийликларнинг совғаси — Олимжон учун махсус чизилган ҳудуд манзарали расм», — дейилади хабарда.
Mash нашри хабарига кўра, ўзбекистонлик фаррош янги форма ҳам олган.