Буюк Британия қироли Шавкат Мирзиёевга ҳурмат-эҳтиром билдириб, илиқ тилакларини йўллади

O‘zbekiston

Ўзбекистоннинг янги элчиси Равшан Усмонов Лондонда Буюк Британия қироли Чарлз IIIʼга ишонч ёрлиқларини топширди.

Ўзбекистоннинг янги элчиси Равшан Усмонов Лондонда Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги қироли Чарлз IIIʼга ишонч ёрлиқларини топширди. «Дунё» ахборот агентлигининг хабар беришича, расмий маросимдан сўнг бўлиб ўтган суҳбат чоғида қирол Карл ИИИ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга чуқур ҳурмат ва илиқ тилакларини билдирди.

Кенг йўналишларда ҳамкорликни янада чуқурлаштириш учун мавжуд салоҳиятдан самарали фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.

Суҳбат якунида Буюк Британия қироли Ўзбекистон элчисига икки томонлама муносабатларни янада яхшилаш борасидаги фаолиятида муваффақиятлар тилади.

Ўзбекистоннинг янги элчиси Равшан Усмонов 2023 йил 14 ноябрь куни Лондонга келди. Бунгача у мамлакатимизнинг Малайзиядаги элчиси лавозимида ишлаган.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.