«Баха завхоз» номи билан танилган Баҳодир Султонов 10 йилга озодликдан маҳрум этилди

O‘zbekiston

Тошкентда «Баха завхоз» сифатида танилган Баҳодир Султоновга нисбатан ҳукм чиқарилди. Бундан ташқари, суд уни ўта хавфли такрорий жиноятчи деб тан олди, чунки бу унинг биринчи қамоқ муддати эмас эди. 55 ёшли жиноятчи 2016 йилда озодликка чиққан. 1994 йилда Султонов ўлим жазосига ҳукм қилинган, бироқ кейинчалик ҳукм 20 йиллик қамоқ жазосига ўзгартирилган.

16 май куни Олмазор туман суди «Баха завхоз» ва «Терминатор» лақаблари билан танилган Баҳодир Султонов ва унинг шериги, навоийлик автосалон директори Ниёз Ибодовга нисбатан жиноий иш бўйича ҳукм чиқарди. Бу ҳақда суд қарорига таяниб UzNews.uz хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми «а» бандида (ўта йирик миқдорда товламачилик) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди. Жиноят ишлари бўйича суд Баҳодир Султоновни ўта хавфли такрорий жиноят содир этган деб топиб, 10 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Қайд этилишича, 55 ёшли Баҳодир Султонов 1994 йилда Жиноят кодексининг бир қанча моддалари билан ўлим жазосига ҳукм қилинган. Кейинчалик уни 20 йил муддатга озодликдан маҳрум этишга қарор қилинган.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.