Тошкент вилоятида Gentra бутунлай ёниб кетди

O‘zbekiston

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида Gentra русумли автомашинада қисқа туташув содир бўлиб, унинг оқибатида бутун автомобиль ёниб кетган. Ижтимоий тармоқларда ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар борлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси вазиятга изоҳ берди.

Тошкент вилоятида Gentra русумли автомашина ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати «Взгляд.uz»га маълум қилди.

Маълумотларга кўра, воқеа Бўстонлиқ туманида содир бўлган. Gentra автомашинасида қисқа туташув содир бўлган, оқибатда бутун машина ёниб кетган.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар ҳақида хабарлар тарқалганди.

Бошқарма бу маълумот ҳақиқатга тўғри келмаслигини таъкидлади.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.