Сурхондарё вилоятининг Узун туманида Ўзбекистон-Хитой археологик экспедицияси томонидан олиб борилган тадқиқотлар давомида қарийб 4 минг йиллик қабрлар ва қарийб 2 минг йиллик шаҳар харобалари топилди, деб хабар қилди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
Қабрлардан турли хил сопол идишлар, қуроллар, заргарлик буюмлари, ҳайкалчалар, шунингдек, шаҳар минораларининг парчалари топилган. Бундан ташқари, қадимги қабрлар топилган.
Олимларнинг дастлабки хулосаларига кўра, ушбу археологик топилмалар эрамиздан аввалги II - эрамизнинг III асрларига оид Қанғ, Кушон ва Юечжи (Массагетлар) даврига тегишли экани аниқланган.
Ҳозирда бу борадаги илмий-тадқиқот ишлари давом этмоқда.