Таиланд ҳукумати 36 давлатдан келган сайёҳлар учун виза талаблари бекор қилинишини эълон қилди, деб хабар бермоқда Bangkok Post.
Ушбу ташаббус қиролликнинг туризм индустриясини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар мажмуасининг бир қисмидир. Визасиз кириш ҳуқуқига эга давлатлар рўйхати 57 дан 93 тага кўпайди.
Ўзбекистон визасиз режим узайтирилган 36 та янги давлатдан бири бўлди. Чина Даилй хабарига кўра, рўйхатга Ҳиндистон, Камбоджа, Лаос, Қозоғистон ва бошқа давлатлар ҳам киритилган.
Рўйхатга киритилган мамлакатлар фуқаролари учун визасиз қолиш муддати 30 кундан 60 кунгача узайтирилади. Яна 31 (ҳозир 19) давлат паспорти эгалари келганларида виза олишлари мумкин бўлади.
Бундан ташқари, ҳукумат рақамли соҳаларда масофадан туриб ишлайдиган чет эл фуқаролари учун «Destination Thailand Visa» визасининг янги турини («рақамли кўчманчилар») жорий қилади.
Ҳукумат ҳисоб-китобларига кўра, виза йиғимларидан тушадиган даромад тахминан 12,3 млрд батга (335 млн доллар) қисқаради. Бироқ, бу йўқотишлар туризм саноатидан тушадиган даромадларнинг ортиши билан қопланади.