Президент 2024 йилда туризм экспортини 2,5 млрд долларга етказиш бўйича топшириқ берди.
Шавкат Мирзиёев йиғилишда жорий йилда Тошкентда халқаро гастрономик фестиваллар ўтказиш, келаси йили Хивада ўзбек миллий таомларини 300 дан ортиқ турдаги таомлар билан жаҳон миқёсида оммалаштириш зарурлигини таъкидлади.
Бундан ташқари, президент вазирлик ва идораларга электрон виза тизимини такомиллаштириш, мобил иловани ишга тушириш бўйича топшириқлар берди.
Энди ҳудудий соҳа етакчилари жорий йилда 11 млн хорижий сайёҳни жалб этиш ва туризм экспортини 2,5 миллиард долларга етказиш учун масъул бўлади.