Экология вазирлиги ҳузуридаги Давлат экологик экспертиза маркази бош директорининг биринчи ўринбосари Тимурлан Айтмуратов хавфли чиқиндиларни трансчегаравий олиб ўтиш ва уларни утилизация қилишни назорат қилиш бўйича Базель конвенциясининг очиқ ишчи гуруҳининг 14-йиғилишида иштирок этди. Швейцариянинг Женева шаҳрида бўлиб ўтди.
Тадбирдан кўзланган мақсад электрон чиқиндилар, қўрғошин аккумуляторлари, пневматик шиналар бўйича техник йўриқномаларни кўриб чиқиш ва Базель конвенциясининг ҳамкорлик дастурини муҳокама қилишдан иборат.
Ўзбекистон ушбу конвенцияга Олий Мажлиснинг 1995 йил 22 декабрдаги «Базель конвенциясига қўшилиш тўғрисида»ги 188-И-сонли қарорига мувофиқ қўшилган.
Базел конвенцияси ижрочи котиби Ролф Пает билан учрашувда Ўзбекистонда пластик чиқиндиларни бошқариш бўйича чора-тадбирлар ва истиқболдаги режалар юзасидан фикр алмашилди. Шунингдек, конвенция доирасида халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш, хавфли чиқиндилар билан ишлаш бўйича хорижий давлатларнинг илғор тажрибасини ўрганиш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.
Йиғилиш якунлари бўйича мамлакатимизда қуйидаги тадбирларни ўтказиш режалаштирилган:
Базель конвенцияси доирасида қабул қилинган техник кўрсатмалар ва тавсиялар асосида Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги амалдаги миллий меъёрий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади, шу жумладан халқаро стандартларга мувофиқлиги;
Ўзбекистонда пластик чиқиндиларни ҳосил қилиш бўйича тадқиқотларни ташкил этиш, маҳаллий маслаҳатчиларни жалб этган ҳолда миллий қонунчиликни қайта кўриб чиқиш, пластик чиқиндилар билан ишлаш соҳасидаги мавжуд вазият, муаммолар ва амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар тўғрисида ҳисобот лойиҳасини тайёрлаш;
пластик, эскирган шиналар, аккумуляторлар, электрон ва тиббий чиқиндилар билан боғлиқ ишларни бажаришда идоралараро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш;
чиқиндиларни бошқариш соҳасида экологик маданият ва дунёқарашни юксалтириш, таълим тизимларида ушбу соҳадаги ўзгаришлар тўғрисида ахборот бериш тизимини йўлга қўйиш.