2024 йил 1июнь ҳолатига пенсия олувчилар сони 4 008 597 кишини ташкил этмоқда. 2024 йил 1 май ҳолатига кўра эса уларнинг сони 3 998 966 нафарни ташкил этганди.
Пенсия жамғармаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг январ-май ойлари давомида 124 мингдан ортиқ фуқарога янги пенсия тайинланган. Улар орасида:
102 мингдан ортиқ кишига ёшга доир пенсия тайинланди;
14 мингдан ортиқ кишига ногиронлик пенсиялари;
7 мингдан ортиқ оилага боқувчисини йўқотганлик пенсиялари тайинланди.
Ўзбекистонда пенсионерлар сони бўйича Фарғона вилояти етакчи бўлиб, бу ерда 473 мингдан ортиқ пенсионер истиқомат қилади. Иккинчи ўринда қарийб 427 минг нафар пенсионер билан Самарқанд вилояти, учинчи ўринда эса 375 минг нафар пенсионер билан Андижон вилояти жойлашган.
Пойтахтда 367 мингдан ортиқ пенсионер истиқомат қилади. Энг кам пенсионерлар Сирдарё вилоятида қайд этилган – 102 мингдан сал кўпроқ.