БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича департаменти ҳисоботига кўра, 2050 йилга бориб Ўзбекистон аҳолиси сони 52 миллион кишига етиши мумкин.
БМТ прогнозларига кўра, 2050 йилга бориб Ўзбекистон аҳолиси 52 миллион кишига, 2070 йилга бориб 62,6 миллионга, 2100 йилга бориб эса 74,2 миллионга этади.
Бундан ташқари, аҳолининг ўртача ёши ошиши кутилмоқда. 2050 йилда 28 йил, 2070 йилда 32 йил, 2100 йилда эса 39 йил бўлади. Айни пайтда Ўзбекистон аҳолисининг ўртача ёши 27 ёшни ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил бошидан буён аҳоли сони 163,5 минг кишига кўпайган бўлса, 1 апрель ҳолатига кўра, аҳоли сони 36 миллион 963 минг 262 нафарга етди.