Ўзбекистон ТИВ кўпчилик қурилмаларда ишламайдиган консуллик хизматларини кўрсатувчи илова яратди

O‘zbekiston

Ўзбекистон ТИВ хориждаги фуқароларга консуллик хизматларини кўрсатиш учун илова ишлаб чиқди ва ишга туширди. Бироқ илова фақат Android фойдаланувчилари учун мавжуд ва IOS тизимидан фойдаланаётган ватандошлар уни юклаб олиб, фойдалана олмайди. Шундай қилиб, вазирлик рақамли технологияларни жорий этиш бўйича ўзининг «тажрибасизлигини» кўрсатди.

Фото: Скриншот / Google Play Market

Бир кун аввал Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги «UZ Embassies and Consulates» номли янги электрон иловасини тақдим этди. Бу консуллик хизматларидан фойдаланишни осонлаштириш ва хорижий сафарларни ташкил этишда ёрдам бериш учун мўлжалланган, деб ёзади Dunyo ахборот агентлиги.

Нашрнинг қайд этишича, ушбу хизматдан фойдаланиб, сиз:

  • қидирув ёки интерактив харита орқали дунёнинг исталган нуқтасида Ўзбекистон элчихоналари ва консулликларини топиш;

  • ҳар бир элчихона ҳақида батафсил маълумотга эга бўлиш: манзил, телефон, электрон почта ва веб-сайт ҳаволалари барчаси бир жойда;

  • ҳар бир дипломатик миссия тақдим этадиган кенг кўламли хизматлар ҳақида билиш: визаларни расмийлаштириш, паспортларни янгилаш, консуллик ёрдами ва бошқалар.

Фото: Скриншот / Google Play Market

Бироқ маълум бўлишича, дастур фақат Google Play Marketʼда, яъни Android фойдаланувчилари учун мавжуд. AppStoreʼда шунга ўхшаш дастур топилмади. Шуни қўшимча қилиш керакки, вазирлик ўз ватандошларининг маълум бир қисми учун оддийгина мавжуд бўлмайдиган дастур ишлаб чиқди.

Таъкидлаш жоизки, вазирлик бу орқали рақамли технологияларни ишга жорий этишда ўзининг малакасизлигини кўрсатди.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.