Вазирлик маълумотларига кўра, 9 август куни Ўзбекистон Адлия вазирлигига «Яндекс.Лавка» товар белгисини рўйхатдан ўтказиш учун учта ариза топширилган.
Ариза берувчи Яндекс МЧЖ бўлган. Лотин ва кирилл алифболарида хизмат логотипи ва номи кўриб чиқилмоқда.
«Яндекс.Лавка» 2019 йил июнь ойи бошида ишга туширилган. Хизмат портал ёки мобил илова орқали маҳаллий омборлардан уйингизга тайёр озиқ-овқат, мева-чева ва уй-рўзғор буюмларига буюртма бериш хизматларини тақдим этади.
2024 йил июль ойидан бошлаб хизмат Россиянинг бир қатор шаҳар ва вилоятларида тақдим этилган.