Тошкентда Inbazar дўконлари тармоғи бошқарувчисига суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда «Взгляд.uz»га шаҳар судлари матбуот хизмати хабар берди.
14 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда Inbazar дўконлари тармоғи ходими гўёки омбордаги аравасига зарар етказган сотувчи-маслаҳатчини калтаклагани ва камситгани акс этган видео тарқалди.
Мазкур ҳолат юзасидан МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик) аломатлари бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилган.
16 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Сергели туман суди судланувчи ва унинг шеригини «Майда безорилик» моддаси билан айбдор деб топиб, дўкон бошқарувчисига 7 суткага, видеотасвирга олган йигитга эса 5 суткага маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, тармоқда Inbazar дўконлар тармоғи асосчиси иштирокида кадрлар ҳам пайдо бўлди. Улардан бирида у номаълум эркаклар билан яккама-якка муштлашишни таклиф қилади, бошқасида эса - мижозлар билан «қўпол» муносабатда бўлган қўриқчини уради.
Маълум бўлишича, ушбу компанияда дастлаб ходимларга нисбатан ёмон муносабатда бўлган ва компания раҳбарининг ўзи ходимлар устидан «ўз-ўзини ҳукм қилиш»ни рағбатлантирган.
Айни пайтда видеода қайд этилган барча жабрланувчиларнинг шахси аниқланмоқда. Тошкент шаҳар ИИББ Inbazar дўкони таъсисчиси Омадбек Холматовга нисбатан терговга қадар текширув бошлади.